Қирғизистон президенти Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан учрашув ўтказди

Дата: 16:26, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловни қабул қилди. Бу ҳақда ҚР президент матбуот хизмати пайшанба куни хабар қилди.

Учрашувда қирғиз-ўзбек муносабатларининг долзарб масалалалари муҳокама қилинган.

“Абдулазиз Камилов ўзбек томонининг қирғиз-ўзбек муносабатларининг барча масалалари бўйича ижобий йўналишда ўзаро ҳурмат ва яхши қўшничилик асосида иш бошлашга тайёрлигини билдирди”, - дейилади хабарда.

 Учрашувда мамлакатлар ўртасидаги мавжуд масалаларни конструктив мулоқот йўли билан ҳал этишга сиёсий ирода мавжудлиги, бундан икки томон ҳам манфаатдорлиги ҳам тасдиқланган.

А.Камилов президент Алмазбек Атамбоевга “Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевдан салом ва самимий тилаклар”ни етказди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: