Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёргарлик кўрмоқда
Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Қирғизистон ўз мамлакати президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Сentralasian.org нашри маълумотига кўра, бу ҳақида Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Айимкан Кулукеева маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга ташрифини тайёрламоқда. Тасдиқланган жадвалга кўра, чегара масалалари бўйича ишчи гуруҳлар музокаралари давом этмоқда.
Ташрифнинг аниқ санаси ҳали маълум эмас.
Бундан олдинроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов томонлар деярли 1000 километр чегараларни келишиб олгани ҳақида хабар қилган эди. ТИВ раҳбари маълумотларига кўра, икки мамлакатлар президентлари Тошкентда юқоридаги чегара келишувлари акс этган шартномани имзолаш ниятидалар.
Эслатиб ўтамизки, Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга Узбекистан 2016 йил 24 декабрда ташриф буюриб, Самарқандда президент Шавкат Мирзиёев билан учрашган. Бу қирғиз давлати раҳбарининг Ўзбекистонга 8 йиллик танаффусдан кейинги илк ташрифи эди.