Қирғизистон раҳбари Ўзбекистон президентини туғилган куни билан қутлади

Дата: 11:59, 30-01-2015.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Бугун Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни туғилган куни билан табриклади, деб хабар қилади ҚР президенти матбуот хизмати.

Табрик телеграммасида қирғиз давлати раҳбари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч асосига қурилган кўп асрлик дўстлик ва тотув қўшничилик ришталари икки қардош халқ манфаатларида ривожланишига ишонч билдирди.

А.Атамбаев Ислом Каримовга мустаҳкам соғлик, бардамлик, давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: