Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистонга экспорт пасайгани сабабли кўмир қазиб олишни қисқартирди

Дата: 14:15, 21-02-2017.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистонга экспорт ҳажми кескин пасайгани сабабли кўмир қазиб олишни қисқартирди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“2016 йилда Қирғизистонда кўмир қазиб олиш бундан олдинги йилга солиштирганда 136 минг тоннага қисқарди. Бунинг асосий сабабларидан бири – Тожикистон ва Ўзбекистонга экспорт ҳажми кескин пасайганидир”, - деб хабар қилади қирғиз ОАВ ҚР Саноат, энергетика ва қазилма бойликлар вазирлигига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, Тожикистон иқтисодиёти тўлиқ ички кўмир билан таъминланмоқда. Уни республикадан ташқарига чиқариш 2013 йилдан бери таъқиқланган.

2014 йилдан бери Тожикистон кўмир қазиб олишни кўпайтирмоқда. Хусусан, 2015 йилда 1 млн тоннадан ортиқ, 2016 йилда 1,3 млн тоннадан кўмир олинган. 2010 йилгача республикада атига 200 минг тонна қўмир қазиб олинган.

Тожикистон кўмир қазиб олиш билан 19 корхона 14 конларда шуғулланади. Уларнинг энг йириклари “Ш.Фон-Ягноб” МЧЖ, “Талко-Ресурс” МЧЖ, “Зидди” СК, “Ангишт” ОХАЖ кабилардир. Аммо ҳозирда уларнинг барчаси ишламаяпти, баъзилари мавсумий фаолият юритади.

Ҳозирги кунда ТР 200 ортиқ корхоналар кўмирдан ёнилғи сифатида фойдаланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: