Қирғизистон ҳукумати ЕОИИ қўшилишга доир уч протоколни маъқулади
Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Яқинда Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилишга доир уч протоколни маъқуллади, деб хабар қилади ҚР ҳукумати матбуот хизмати.
“Ўтган йилнинг 23 декабрида ЕОИИ аъзо мамлакатлар раҳбарлари томонидан Қирғизистоннинг ЕОИИ қўшилиши ҳақида шартнома имзоланган эди. 8 майда давлат раҳбарлари 2014 йил 23 декабрда имзоланган шартномага протоколларни имзолайдилар. Кейин ушбу хужжатлар ратификация қилиниши керак. Шундан кейин Қирғизистон расман ЕОИИ аъзосига айланади”, - деб айтиб ўтди ҚР бош вазири Темир Сариев.
У Қирғизистон ЕОИИ қўшилишга доир йўл харитасини амалга оширганлигини таъкидлади. Унга кўра, бунин учун зарур база ишлаб чиқилиб, қабул қилинган, маҳаллий маҳсулотлар ЕОИИ техрегламентлари талабларига мос келади ва эркин экспорт қилинади.
ЕОИИ аъзолик Қирғизистон меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларини Россия фуқароларининг ҳуқуқларига тенглаштиради. Яъни улар рус тили имтиҳони топшириш, патент олиш ва ишга рухсат олишга пул сарфламайдилар.
“Ҳукуматнинг позицияси аниқ: Қирғизистон ЕОИИ қўшилади. Президент ва спикер ҳамда Вазирлар маҳкамасининг фикри бир, яъни барча қарорлар Қирғизистон манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилиниши керак. Ҳукумат интеграция жараёнини тезлаштириш ва тез орада чегараларни очиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилаяпти”, - деб таъкидлади Т.Сариев.