Қирғизистон ва Қозоғистондан олиб келинаётган 24 тонна карантинга тушган маҳсулот Россияга ўтказилмади
Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Қирғизистон ва Қозоғистондан олиб келинаётган 24 тонна карантинга тушган маҳсулот Россияга ўтказилмади. Бу ҳақда сешанба куни Россельхознадзорнинг Новосибирск бўйича бошқармаси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Қирғизистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасидан олиб келинаётган 23,82 тонна карантинга тушган маҳсулот, шунингдек, 0,3 тонна хитой мандаринлари Россельхознадзорнинг Новосибирск вилояти бўйича бошқармаси фитосанитар назорати инспекторлари томонидан “Карасук” постида ушлаб қолинган.
Маҳсулот Қирғизистон ва Қозоғистондан автомобиль транспорти орқали Новосибирскда, жумладан, Хилок бозорида сотиш учун олиб келинаётган бўлган.
“Тегишли хужжатларсиз 2,32 тонна олма, бодринг, гуруч, наъматак ва ёнғоқлар олиб келинаётгани аниқланди. Қирғизистон Республикасидан оғирлиги 21,5 тонна қуритилган мевалар партияси ҳақиқий бўлмаган сертификатга эгалиги учун тўхатилди. ХХР келтирилаётган мандаринлар келиб чиқиш мамлакати нотўғри кўрсатилгани сабабли ўтказилмади. Халқаро карантин қонунчилигига мувофиқ барча ушбу маҳсулотларнинг Россия Федерациясига киритилиши таъқиқланган. Юклар жўнатувчиларига қайтарилди”, - дейилади хабарда.