Қирғизистон ва Ўзбекистон биргаликдаги туристик лойиҳаларни ташкил қилиш ҳақида келишиб олдилар
Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – 27 сентябрда нишонланадиган Халқаро туризм кунида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиков Тошкентда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси раиси Фарруҳ Ризаев билан учрашди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Томонлар сайёҳлик соҳасидаги мавжуд иккитомонлама ҳамкорлик ва шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Буюк ипак йўли бўйлаб учинчи мамлакатлар фуқаролари учун биргаликдаги туристик лойиҳаларни ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилдилар”, - дейилади хабарда.
Бундан олдин Қирғизистон элчиси Д.Сидиков Ўзбекистон ССП раиси Алишер Шайхов билан ҳам учрашган эди. Унда савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ишбилармон доиралар орасида саноатнинг турли соҳалари, жумладан, сайёҳликда ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама этилган эди.