Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари чегарадаги низони муҳокама қилдилар

Дата: 14:11, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари чегарадаги низони муҳокама қилдилар, деб хабар қилади КирТАГ сешанба куни Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг (ДЧХ) жамоатчилик билан алоқалар бўлимига асосланган ҳолда.

Таъкидланишича, 22 августда Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг раиси полковник Абдикарим Алимбоев миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси МХХ чегара қўшинлари қўмондони генерал-майор Рустам Эминжонов билан телефон мулоқоти ўтказди. Томонлар музокараларда вазиятни ҳал қилишга тайёрликларини билдирдилар.

13 августда қўлга олинган ЎзР. Қувасой тумани ИИБ қўриқлаш бўлими ходими А.А.Тожибоевга Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туман суди қарорига кўра жарима солиниб, ўзбек томонига топшириш учун қўйиб юборилган.

22 август соат 21.30да Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманидаги Баймак пунктида у ҚР ИИВ ва РҚ ДМХХ ходимлари гувоҳлигида ЎзР. ИИВ юқорида номи келтирилган ходими ўзбек томонига топширилган.

“Ҳозирда ЎзР. ИИВ ходимлари Унгар-Тоо келишилмаган участкасида қолишмоқда. Ўзбек томони Орто-Токой сув омбори атрофидаги милиция постларини олиб ташлаш талабини қўшийда давом этмоқда”, - деб хабар қилишди РҚ ДЧХда.

Қирғизистон чегара хизмати ҳарбийларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманига ҚР ДЧХ раисининг биринчи ўринбосари полковник Бакит Жилтиров етиб келган.

Эслатиб ўтамизки, 22 августда Ола-Буқа чегара отрядининг “Кербен” чегара заставаси ҳудуди Унгар-Тоо келишилмаган участкасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ 7 ходими Қирғизистон телеминораси ретранслятори ҳудудига тушишган. Ўзбек томони олдин Қирғизистон ҳудудида қўлга олинган Ўзбекистон ИИВ ходимини топширишни талаб қилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси чегара вакили Орто-Токой сув омбори атрофидаги милиция постларини олиб ташлаш талабини етказди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: