Қирғизистон ва Ўзбекистон чегаранинг 49 баҳсли участкалари бўйича келишиб олдилар

Дата: 12:48, 10-11-2016.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Қўшни Ўзбекистон билан чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масалалари икки мамлакат ишчи гуруҳлари даражасида ижобий муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“Кейинги пайтларда Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида чегарани аниқлаштириш масалаларида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Йил бошидан бери ишчи гуруҳлари беш марта учрашдилар. Чегаранинг 49 баҳсли участкалари бўйича келишиб олинди”, - деди бош вазирнинг чегара масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Жениш Раззаков чоршанба куни парламент мажлисида.

Маълумот ўрнида, Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан умумий чегараси 1 минг 378 кмни ташкил қилади, бундан 320 кмри аниқлаштирилмасдан қолмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: