Қирғизистон ва Ўзбекистон чегараолди ҳамкорлиги бўйича меморандум имзоладилар
Тошкент. 3 октябр. ЎзТАГ – Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудлари ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоладилар, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) душанба куни Қирғиз Республикаси ҳукумати матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Қирғиз Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулғазиев бошчилигидаги қирғиз делегациясининг Андижон шаҳрига (Ўзбекистон Республикаси) ташрифи якунлари бўйича икки мамлакатни уч вилояти ўртасида меморандум имзоланди. Меморандум Қирғизистон томонидан Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятлари ҳокимиятлари раҳбарлари ва Ўзбекистон томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимлари имзо чекдилар”, - дейилаи хабарда.
Вилоятлар ҳокимлари чегара олди туманларида яшовчи аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида ҳар ойда учрашиб туришга келишиб олдилар. Шунингдек, қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ўзбек делегациясининг Қирғизистонга жавоб ташрифи режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, Қирғиз Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Мухамметкалий Абдулғазиев бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси 2016 йилнинг 1 октябр куни ўзбек томони таклифига биноан дўстлик ташрифи билан Андижонга (Ўзбекистон Республикаси) келди.
Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов бошчилигида ўзбек томони қирғиз делегациясини қирғиз-ўзбек давлат чегарасидаги “Достук” назорат-ўтиш пунктида кутиб олди.
М.Абдулғазиев Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.
Тадбир доирасида қирғиз делегацияси Андижон Давлат Университети, янги темир йўл вокзали, Андижондаги “Дўстлик уйи”, Хўжаобод туманидаги 10-умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар. Шунингдек, Асакадаги "GM Uzbekistan" автомобиль заводига ташриф буюрдилар. Қирғиз диаспораси вакиллари билан учрашув ҳам бўлиб ўтди.
Тадбирларда қирғиз делегацияси таркибида Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Данияр Сидиқов, Ўш, Боткент ва Жалолобод вилоятлари ҳокимиятларининг ваколатли вакиллари Таалайбек Сарыбашов, Абиш Халмурзаевлар ва Мамасали Акматовлар, Ўш мэри Айтмамат Кадирбаев, ҳукумат, президент маъмурияти, ТИВ вакиллари, оқсоқоллар юқоридаги вилоятларнинг маҳаллий бошқарув органлари вакиллари қатнашдилар.