Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида зилзила қайд этилди

Дата: 13:02, 08-08-2014.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида зилзила содир бўлди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда жума куни.

“Қирғизистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида зилзила содир бўлди”, - дейилади хабарда.

Муассасада қайд этишларича, 7 август куни тошкент вақти билан соат 17:30да залзила ўчоғида кучи 3,8 баллга тенг бўлган ер силкинишлари қайд этилган.

“Илк маълумотларга кўра, зилзила маркази Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Котур Булоқ қишлоғидан 15 км шимолий-ғарбда, Қизил-Қия шаҳридан 30 км жанубий-ғарбда, Боткен шаҳридан 85 км шимолий-шарқда, Ўш шаҳридан 90 км жанубий-ғарбда бўлган”, - деб аниқлаштиришди муассасада.

Зилзила кучи Қирғизистон Республикаси аҳоли пунклари - Котур-Булоқ, Тош-Қия қишлоқларида 3,5 баллни, Қора-Дебе, Қизил-Қия шаҳарларида 3-балл атрофидани ташкил қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: