Қирғизистон ва Ўзбекистон икки мамлакатда йирик форумлар ўтказилишини қўллаб-қувватладилар

Дата: 16:22, 07-09-2017.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Қирғизистон ва Ўзбекистон икки мамлакатда йирик форумлар ўтказилишини қўллаб-қувватладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қирғизистон томони конструктив мулоқот, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатдорлик, бир-бирларининг манфаатларини ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш принциплари асосида минтақавий масалаларга биргаликда ечимлар ишлаб чиқишга кўмаклашадиган, жорий йилнинг ноябр ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида “Марказий Осиё: ягона ўтмиш ва ягона келажак, барқарор ривожланиш ва фаровонлик учун ҳамкорлик” мавзуида юқори даражадаги Халқаро конференцияни ўтказиш бўйича Ўзбекистон томонининг ташаббусини илиқ қарши олади”, - дейилади Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва Алмазбек Атамбоевларнинг қўшма баёнотида.

Бундан ташқари, икки мамлакат президентлари Қирғизистон Республикасида “Олтой цивилизацияси ва Олтой тиллар оиласи қардош халқлари” мавзуидаги Халқаро форум ўтказилишини илиқ қарши олдилар ҳамда икки мамлакатнинг фан-таълим ва академик доиралари ўртасидаги алоқаларни ҳартомонлама ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзаро англашувни чуқурлаштириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга кўмаклашишига ишонч билдирдилар.

Эслатиб ўтамизки, 5-6 сентябрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: