Қирғизистон ва Ўзбекистон “Тошкент-Тамчи” чартер авиарейси ва “Тошкент-Балиқчи” маршрути бўйича қатновларни қайта тиклашни муҳокама қилишмоқда

Дата: 15:55, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Данияр Сидиков Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шарапов бишлан учрашди. Бу ҳақида жума куни ҚР ТИВ хабар бермоқда.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси давлат қўмитасининг Қирғиз Республикасининг туризм департаменти билан ҳамкорлиги, аралаш туристик хизматларни илгари суриш, икки давлат сайёҳлик имкониятларини уйғунлаштириш, “Тошкент-Тамчи” чартер авиарейсини қайта тиклаш масаласини кўриб чиқдилар.

Шунингдек, “Тошкент-Балиқчи” темир йўл маршрути бўйича қатновларни қайта тиклаш, Туризм бўйича келишув имзолаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: