Қирғизистон виносилари Божхона иттифоқида Молдавия винолари ўрнини эгаллаши мумкин
Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Қирғизистонлик вино ишлаб чиқаручилар Божхона иттифоқида (БИ) Молдавия винолари ўрнини эгаллаш ниятида, деб хабар қилди Қирғиз телеграф агентлигига (КирТАГ) ҚР Қишлоқ ва мелиорация вазири ўринбосари Эркинбек Чодуев.
“Виноларимиз сифати молдавия винолариникидан қолишмайди. Молдавия Европа Иттифоқига кирмоқда. Биз Божхона иттифоқида унинг ўрнини эгаллашимиз мумкин. Қирғизистонда яхши винолар бор ва Россияда уларга қизиқиш мавжуд. Ҳали етказиб бериш ҳажмлари унча катта эмас, лекин бунинг устида ишлаш керак, аксинча бу жойни бошқа мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари эгаллаб олишлари мумкин”, – деди агентликка ҚР Қишлоқ ва мелиорация вазири ўринбосари Эркинбек Чодуев.
Унинг сўзларига кўра, фермерларда узум, олма ва бошқа меваларнинг вино олинадиган навларини етиштиришга қизиқиш кучайиб бормоқда.
“Аммо узумзорлар миқдори ҳалигача совет давридагига етгани йўқ”, – деб қўшимча қилди у.