Қирғизистон ўз қонунчилигини Божхона иттифоқи меъёрий базасига мослаштирмоқда

Дата: 14:28, 10-09-2014.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Қирғизистон ўз қонунчилигини Божхона иттифоқи (БИ) меъёрий базасига мослаштирмоқда. Чоршанба куни Жогорку Кенеш маҳаллий қонунчиликни ҳалқаро меъёрлар ва БИнинг шартнома-ҳуқуқий базаси билан мослаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

Депутатлар “Қирғизистон Республикасида техник назоратнинг асослари ҳақида” қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар. Ушбу масала юзасидан Иқтисодий ва фискаль сиёсат бўйича қўмита раиси ўринбосари Замир Бекбоев чиқиш қилди.

“Қонун лойиҳасининг мақсади техник назорат соҳасидаги ҳуқуқий меъёрларни аниқлаштириш, қонундаги айрим ноаниқликларни бартараф қилиш, халқаро амалиётдан келиб чиққан ҳолда унга қўшимчалар киритиш ва уни БИ шартнома-ҳуқуқий базаси билан мослаштиришдан иборат”, - деб аниқлаштирди маърузачи.

Иқтисодиёт вазирлиги котиби Айдай Курманова қонун лойиҳасининг қабул қилиниши уни халқаро меъёр, қоидалар ва БИ шартнома-ҳуқуқий базаси билан мослаштиришга имкон беради, деб қўшимча қилди.

Муҳокама якунлари бўйича депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда овозга қўйиш учун йўлладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: