Қирғизистон ўзбек томонига ярадорни олиб кетиш учун Сох анклавига вертолётда ўтишига рухсат берди

Дата: 13:26, 23-09-2016.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон қирғиз томонидан Сох анклавига вертолёт ўтишига рухсат беришни сўрайди, деб хабар беради Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими.

“2016 йилнинг 23 сентябрида Ўзбекистон Республикаси чегара вакиллари қирғизистонлик ҳамкасбларига Қирғизистон ҳаво ҳудуди чегарасини вертолётда кесиб ўтишга рухсат бериш илтимоси билан мурожаат этдилар”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон томонининг хабарига кўра, ЎзР. вертолёти Қирғизистоннинг Сох туманидан Ўзбекистон ҳудудига йўл-транспорт ҳодисасида жабрланган ҳарбийсини олиб ўтади. Ҳарбийнинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланган.

Қирғиз томони Қирғизистон ҳаво ҳудуди устидан олдиндан келишиб олинган маршрут бўйича учиб ўтишга рухсат бериш қарорини қабул қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: