Қирғизистон Ўзбекистон билан 200 минг тонна минерал ўғитлар харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ - Қирғизистон Ўзбекистон билан 200 минг тонна минерал ўғитлар харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).
“Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Гап 200 минг тонна минерал ўғитлар сотиб олиш ҳақида кетмоқда”, - деди ҚР Давлат моддий заҳиралари жамғармаси раиси ўринбосари Рустам Қорақулов душанба куни матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йили селитранинг нархлари килограммига 25-28 сомни (қирғиз сўми - ЎзТАГ) ташкил этган, 60 минг тонна ўғит олиниб, килограмми 17 сомдан сотиш орқали чакана нархларни туширишга эришилган эди.