Қирғизистон Ўзбекистон билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйиш ниятида

Дата: 14:05, 09-04-2015.

Тошкент. 9 апрел. ЎзТАГ - Қирғизистон Ўзбекистон билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйиш ниятида. Бу ҳақида қирғиз дипломатияси куратори, ҚР президенти девонининг ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков Қирғиз телеграф агентлигига (КирТАГ) берган интервьюсида маълум қилган.

“Биз барча йўналишлар бўйича ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан янада яқинроқ алоқаларни йўлга қўйиш ниятидамиз. Чунки бизни ушбу мамлакат билан жуда кўп нарса боғлаб туради. Қирғизистон муносабатларни яқинлаштириш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Биз ўзбек томонидан ҳам шундай ёндашувни истар эдик. Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчиси ушбу йўналишда жуда фаол ҳаракат қилмоқда”, - деб таъкидлади у.

Бундан ташқари, С.Исаковнинг фикрига кўра, “Қирғизистон ва Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига киради ва мамлакатларимиз етакчилари 2013 йилдаги Бишкек саммитида икки соатлик учрашув ўтказганлар”. “Ҳозирда чегаралар демаркация ва делимитацияси бўйича музокаралар давом этмоқда. Биз Ўзбекистон билан ижобий муносабатлар тарафдоримиз”, - деб таъкидлади ҚР президенти девонининг ташқи сиёсат бўлими мудири.

Янгилик билан ўртоқлашиш: