Қирғизистон Ўзбекистондан 40 минг тонна минерал ўғитлар сотиб олади

Дата: 16:08, 10-02-2016.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистондан Қирғизистонга 40 минг тонна минерал ўғитлар етиб боради, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“Темир Сариев Ўзбекистон ҳукуматига 40 минг тонна минерал ўғитлар етказиб бериш ҳақида хат билан мурожаат қилди. Давлат заҳираси, Қирғизистон ҚХВ ва “Ўзкимёсаноат” вакиллари бунга доир битим имзоладилар. Маҳсулот етказиб бериш 2016 йил 11 февралдан бошланади”, - деди Қирғизистон Қишлоқ хўжалик ва мелиорация вазири Турдуназир Бекбоев чоршанба кунги матбуот анжуманида.

Ўғитларнинг 60% азотли бўлиб, улар 16,5 қирғиз сўмидан етказиб берилади, 40% эса карбомин бўлиб, баҳоси 19 қирғиз сўмига тенг.

“40 минг тонна мамлакат эҳтиёжларига етарли”, - деб таъкидлади у.

Вазирлик раҳбари баҳорги экин ишларига тайёргарлик бошлангани, 15 январда бунга доир қарор имзоланганини айтиб ўтди. Унга кўра “Айыл Банк” ва “РСК Банк” аграр соҳани кредитлашга киришади”, - деди Т.Бекбоев.

“Ўтган йилларга нисбатан кредитлар ва лизинг арзонроқ бўлади. Яъни фоизлар 30%дан 9-10%гача тушади. Буни яхши фоизлар дейиш мумкин”, - деб таъкидлади амалдор.

Шунингдек, Қирғизистон Қишлоқ хўжалик ва мелиорация вазирлиги ва мамлакат нефтетрейдерлари ўртасида 43 минг тонна ЁММ етказиб бериш ҳақида келишув тузилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: