Қирғизистон Ўзбекистондан тўрт фуқаросини озод қилишни сўрамоқда

Дата: 11:27, 25-08-2016.

Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Қирғизистон чегарачилари мамлакатнинг Ўзбекистон ИИВ ходимлари томонидан қўлга олинган тўрт фуқаросини озод қилишни сўрамоқда, деб хабар қилди КирТАГга Қирғиз Республикаси давлат чегара хизматининг (ДЧХ) жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.

 Чоршанба куни Қирғизистон ДЧХ Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасининг баҳсли участкаси бўлган Унгар-Тоо тоғида жойлашган қирғиз телетрансляцион станциясининг тўрт ходими қўлга оилнгани ҳақида хабар қилган эди. Муассаса маълумотларига кўра, қўлга олинганлар Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон ТИИБда сақланмоқда.

“ЎзР. ИИВ ходимлари томонидан Унгар-Тоо радиореле станциясининг А.Ўрмонов, У.Бердалиев, Ж.Тошматов ва Н.Усупбаев номли ходимлари ушланган. Қирғизистон чегара вакиллари асоссиз қўлга олинган қирғизистонликларни озод қилишни талаб қилмоқда”, - дейилади хабарда.

Қирғизистон чегара хизмати душанба куни Ола-Буқа чегара отрядининг “Кербен” заставаси участкасида қирғиз телеминораси ретранслятори ҳудудида Ўзбекистон ИИВ ўн ходими вертолетдан туширилганини хабар қилган эди. Тушириш Унгар-Тоо тоғининг келишилмаган участкасида амалга оширилган.

ҚР ДЧХ маълумотларига кўра, Ўзбекистон давлат чегарасидаги барча ўтиш пунктларини вақтинчалик ёпган.

Олдинроқ низони бартараф этиш доирасида қирғиз томони қўшни давлатга Ўзбекистон ИИВ Қувасой тумани қўриқлаш бўлимининг 13 августда қирғиз чегарачилари томонидан қўлга олинган ходими А.Тожибоевни топширган эди.

Қирғизистон чегара хизмати ўзбек томони Ўзбекистон билан чегарада жойлашган Орто-Токой сув омбори атрофидан қирғиз милицияси постларини олиб ташлашни талаб қилишда давом этмоқдалигини маълум қилди. Сув омбори Қирғизистон чегарасида жойлашган, аммо ССРИ давридан бери ундан Ўзбекистон фойдаланади. Олдинроқ Қирғизистон ҳукумати Орто-Токой сув омборини республика балансига топшириш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: