Қирғизистонда бензин ва дизел ёқилғиси қимматлашди

Дата: 15:21, 20-04-2015.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Қирғизистонда бензин ва дизел ёқилғиси қимматлашди, дея хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) Қирғизистон нефть сотувчилар ассоциацияси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Олинган маълумотларга кўра, 20 апрелдан бошлаб Бишкек ва Чуй вилоятидан ташқари республиканинг барча ҳудудларида АИ-80 бензинининг нархи 1 қирғиз сўмига ошган. АИ-98 бензини Бишкек шаҳри, Чуй ва Иссиқкўл вилоятларида 1 сўмга қимматлаган. Дизел ёқилғиси нархи ҳам Иссиқкўл ва Нориндан ташқари барча вилоятларда 1 сўмга ошган. Бошқа ёқилғи нархлари ўзгармаган.

Бензин ва дизел ёқилғисининг баъзи турлари нархларининг ошиши россия НҚИ заводларида мавсумий истеъмолнинг, - жумладан, баҳорги экин мавсуми сабабли, - ўсганлиги билан боғлиқлиги таъкидланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: