Қирғизистонда қиммат автомобилларнинг нархлари туша бошлади

Дата: 15:03, 03-02-2015.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Автокредитлар бўйича тўловлар яқинда сотиб олинган автомобилларни арзон-гаровга сотишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақида Қирғиз телеграф агентлигига (КирТАГ) автодилер Вячеслав Кондратьев хабар қилди.

“Ўтган йили Божхона иттифоқига кириш ва божхона божларининг ошиши ва натижада автомобиллар нархларининг ўсиши билан боғлиқ ажиотаж туфайли машина сотиб олганлар сони кўпайган эди. Аммо машиналарнинг кўпчилиги автокредитлар ҳисобига олинган эди. Натижада, ўз имкониятлари доирасида машина сотиб олмаганлар яқинда олган автоларини сотишга мажбур бўлмоқдалар. Бунинг кўпи қимматбаҳо машиналар ҳисобига тўғри келмоқда. Масалан, 2005-2006 йилларда чиқарилган Toyota Land Cruiser 200 GX автомобили ўтган йили $30-35 минг турган бўлса, ҳозир ушбу машинани $20 мингдан сотишмоқда”, - деб таъкидлади автодилер.

Аммо, ўрта ва қуйи тоифадаги автомобилларнинг нархлари тушиш ўрнига, аксинча, ошиши мумкин.

Шунингдек, парламент томонидан ўнг рулли машиналарни олиб келишга қўйилган таъқиқ ҳам ушбу енгил транспорт турида акс этмади.

“Уларнинг баҳоси ўзгармади, масалан, Honda Accord олдингидай $5-5,5 минг атрофида турипти. Менимча, бу кўпчилик таъқиқ ҳақида билмаслиги билан боғлиқ”, - деди у.

Шунингдек, автолар сотиш таркиби ҳам ўзгарди.

“Асосан, қўшимча пул бериб машина алмаштириш бўлаяпти. Ҳозир нақд пулга машина сотиб олаётган харидорлар бозорда жуда кам”, - деб қўшимча қилди В. Кондратьев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: