Қирғизистонда ноябрда ЁММ нархлари пасайтирилади

Дата: 22:56, 21-10-2014.

Тошкент. 21 октябр. ЎзТАГ – Қирғизистонда ноябр ойида ёқилғи мойлаш маҳсулотлари (ЁММ) нархлари пасайтирилади, деб хабар қилиди Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ушбу мамлакат иқтисодиёт вазири Темир Сариевнинг сешанба куни ҳукумат мажлисидаги баёнотига асосланган ҳолда.

“Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, ноябрда ЁММ нархлари бир оз пасайтирилиши мумкин. Кейинги йилда ҳам, мамлакатда қандайдир ғайриоддий воқеа содир бўлмаса, нархларнинг ошиши кутилмаяпти”, - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг Божхона иттифоқига кириши ЁММ нархланиш сиёсатига таъсир қилмайди.

“Ҳозирда биз ЁММни божларсиз олмоқдамиз, Божхона иттифоқига кирганимиздан кейин ҳам ушбу тартиб давом қилади”, - деб қўшимча қилди Сариев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: