Қирғизистонда таниқли кишиларнинг адашлари рўйхатга олинди

Дата: 11:40, 20-01-2015.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Қирғизистонда таниқли кишиларнинг адашлари рўйхатга олинди. Улар орасида саккизта Ислом Каримов, учта Нурсултон Назарбоев, шунингдек, Михаил Горбачев ва Владимир Ленинлар бор, дея хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

Ушбу мамлакатда шунингдек, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоновнинг адаши ҳам истиқомат қилади. Эслатиб ўтамизки, тожик етакчиси фамилиясидаги “ов” қўшимчасидан вос кечиб, Эмомали Раҳмон фамилиясини олган.

Бундан ташқари, Россиянинг собиқ президенти, ҳозирда бош вазир бўлган Дмитрий Медведевнинг адаши ҳам бор.

Шу билан бирга Қирғизистонда 2 Алмазбек Атамбоев, 3 Қурманбек Бакиев ва 4 Асқар Акаевлар рўйхатга олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: