Қирғизистонда Тожикистондан транспорт мустақиллиги ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди

Дата: 16:39, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ - Қирғизистонда Тожикистондан транспорт мустақилликни таъминловчи қонун лойиҳасини ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилди, деб хабар қилади Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Хусусан, Жогорку Кенешнинг 19 ноябрдаги йиғилишида Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари орасида икки кўприк ва автомобиль йўли участкасини қуриш ҳақида тузилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди”,  деб хабар беради қирғиз парламенти.

Манбанинг маълумотига кўра, йиғилишда маъруза қилган Транспорт ва коммуникациялар вазирининг ўринбосари Эрнис Мамирканов “келишув доирасида икки кўприк ва унга ёндош автомобиль йўлларини қуриш режалаштирилаётганлиги, автомобиль йўлининг узунлиги кўприклар билан бирга 1,1 кмни ташкил қилиши, Гулякандоз каналидан ўтувчи кўприклардан бирининг узунлиги 18 метр, Козу-Баглан дарёсидан ўтувчи иккинчисининг узунлиги 36 метр бўлиши ҳақида маълум қилиб ўтган”.

Шунингдек, келишув доирасида томонлар йўл ва кўприклардан икки томон транспорт воситалари ва фуқароларининг ўтиши бўйича чекловлар бўлмаслиги ҳақида шартнома имзолангани ҳам қайд этилди.

Йиғилиш доирасида иштирокчилар ушбу келишувнинг амалга оширилиши Қирғизистоннинг Тожикистондан транспорт мустақиллигини таъминлашига умид билдирдилар.

“Муҳокама якунларига кўра лойиҳа овоз беришга йўлланган”, – деб таъкидлади манба. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: