Қирғизистонда Ўзбекистондан 59 тонна минерал ўғитни контрабанда йўли билан олиб киришнинг олди олинди
Бишкек. 3 март. ЎзТАГ – Қирғизистонда Ўзбекистондан 59 тонна минерал ўғитни контрабанда йўли билан олиб киришнинг олди олинди, дея хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) сешанба куни ҚР ҳукумати ҳузуридаги иқтисодий жиноятлар билан курашиш бўйича хизмат матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Муассаса маълумотига кўра, хизматнинг Жалолобод вилояти бўлими ходимлари томонидан оператив тадбирлар ўтказиш чоғида Қирғиз Республикаси ҳудудига минерал ўғитларни ноқонуний олиб кириш факти аниқланган.
Икки автомашинада Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган 59 тонна минерал ўғит ноқонуний олиб келингани аниқланган. Бошланғич ҳисоб-китобларга кўра, ўғитнинг қиймати 1 млн. 122 минг қирғиз сўмига тенг.
Ушбу факт юзасидан ҚР ҳукумати ҳузуридаги иқтисодий жиноятлар билан курашиш бўйича хизматнинг тергов бўлими томонидан ҚР ЖКнинг 204 моддаси 3 бандида кўзда тутилган жиноят белгилари бўйича жиноят иши очилган. Тергов олиб борилмоқда.