Қирғизистонда Ўзбекистондан ерёнғоқ ва Тожикистондан сут маҳсулотлари контрабандасининг олди олинди
Бишкек. 27 феврал. ЎзТАГ – Қирғизистонда Ўзбекистондан ерёнғоқ ва Тожикистондан сут маҳсулотлари контрабандасининг олди олинди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) жума куни ҚР ҳукумати ҳузуридаги Иқтисодий жиноятлар билан курашаш бўйича давлат хизмати (ИЖБКБДХ) матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“ИЖБКБДХБ Ўш ва Боткент вилоятлари бўйича ходимлари томонидан оператив тадбирлар давомида Қирғизистон Республикаси ҳудудига ноқонуний равишда ерёнғоқ олиб кириш факти аниқланди. Ўзбекистон Республикасидан божхона постларини айланиб ўтиб келаётган Hyundai Porter автомашинасида Қирғизистон ҳудудига ерёнғоқ олиб кирилгани маълум бўлди”, - дейилади муассаса хабарида.
Шунингдек, Тожикистон Республикасидан сут маҳсулотлари контрабандаси факти ҳам аниқланди.
С.Б. исми шарифли фуқаро Тожикистон Республикасида ишлаб чиқарилган “Correct” савдо белгиси остидаги сут маҳсулотлари ташиш билан шуғуллагани маълум бўлди. Ушбу маҳсулот ҳам бошхона постларини айланиб ўтган ҳолда олиб кирилган.
Юқоридаги фактлар юзасидан ИЖБКБДХБ Ўш ва Боткент вилоятлари бўйича тергов бўлими томонидан ҚР ЖК 204 моддаси 1 қисмида кўзда тутилган жиноятлар белгилари бўйича жиноят иши очилди. Тергов олиб борилмоқда.