Қирғизистонга Хитой ва Ўзбекистондан йирик партиядаги контрабанда бодринглари етиб бормоқда

Дата: 13:58, 17-05-2016.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Қирғизистонга Хитой ва Ўзбекистондан йирик партиядаги контрабанда бодринглари етиб бормоқда. Бу эса маҳаллий иссиқхона хўжаликларининг ривожланишига тўсқинлик қилмоқда, деди тадбиркор Тилек Токтогазиев КирТАГ томонидан ташкил этилган “Контрабанда импорти – маҳаллий ишлб чиқариш учун таҳдид” номли давра суҳбатида.

 “Бизда маҳаллий иссиқхона хўжаликларининг ривожланиш ҳақида кўп гапирилади. Уларга имтиёзли кредитлар берилиб, махсус дастурлар яратилади. Булар яхши, лекин бизда контрабанда билан боғлиқ муаммо бор. Масалан, Қозоғистон орқали Хитой ва Ўзбекистондан йирик партиядаги контрабанда бодринглари олиб келинмоқда”, - деб маълум қилди тадбиркор.

“Бизнинг маълумотларимизга кўра, Бишкекда кунига 15 тонна атрофида бодринг сотилади. Бу ойига тахминан 450-500 тонна дегани. Бундан фақат 10% Чуй водийсида етиштирилган, қолгани бошқа жойлардан олиб келинади. Бу масалани ҳал қилмасдан туриб, маҳаллий иссиқхона хўжаликларининг ривожлантира олмаймиз”, - деб қўшимча қилди Т.Токтогазиев.

У контрабанда нархларга ҳам таъсир қилиши ҳақида айтиб ўтди.

 “Маҳсулот нархи барқарор эмас. Қишда нарх кгга 250 қирғиз сўмига тенг бўлса, кейин 170 сўмгача тушади. Баъзида 170дан 90 сўмгача ҳам тушиб кетади. Ва буларнинг бари бир кунда содир бўлади. Ҳайрон бўламиз, кейин билсак, Хитой ва Ўзбекистондан контрабанда бодринглари олиб келинган бўлади”, - деб таъкидлади Т.Токтогазиев.

Тадбиркорнинг сўзларига кўра, олиб келинаётган маҳсулотнинг сифати шубҳали. “Келиб чиқиши тушунарсиз моллар, санитар меъёрларга жавоб бермаслиги мумкин. Лекин маҳсулот таннархи биздагидан кўра арзон”, - деб қўшимча қилди у.

Янгилик билан ўртоқлашиш: