Қирғизистонлик қирғиз-ўзбек чегарасида қиймати 2 млн қирғиз сўмига тенг 129 дона Samsung Galaxy смартфонлари билан қўлга олинди

Дата: 13:04, 05-03-2016.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – Қирғизистонлик қирғиз-ўзбек чегарасида қиймати 2 млн қирғиз сўмига тенг 129 дона Samsung Galaxy смартфонлари билан қўлга олинди. Бу ҳақида Қирғизистон Давлат чегара хизмати матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“2016 йилнинг 5 мартида Ола-Буқа тумани чегара отряди чегарачилари Қирғизистон фуқаросини ўтиш пунктидан ташқарида контрабанда юкини олиб киришга уриниш чоғида қўлга олдилар”, - дейилади шанба куни эълон қилинган хабарда.

Аниқлаштирилишича, “Қирғизистон фуқароси Ўзбекистонга қиймати 2 млн қирғиз сўмига тенг 129 дона Samsung Galaxy смартфонларини олиб ўтишга уринган”.

Бундан ташқари, қўлга олинган шахснинг ёнидан қиймати 1 млн қирғиз сўмига тенг бўлган тиббий дорилар ҳам топилган.

“Қирғизистонликнинг шахсини тасдиқловчи хужжатлари ҳам бўлмаган”, - деб таъкидланади хабарда.

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин қўлга олинган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига топширилган.

$1 = 73,0293 қирғиз сўми

Янгилик билан ўртоқлашиш: