Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Ўзбекистон нега Қирғизистон жанубига газ етказиб беришни тўхтатганлигии айтиб берди

Дата: 18:09, 20-08-2014.

Тошкент. 20 август. ЎзТАГ – Қирғизистон президентлигига собиқ номзод, ҳуқуқ ҳимоячиси Токтайим Уметалиева Ўзбекистон нега Қирғизистон жанубига газ етказиб беришни тўхтатганлиги сабабини айтиб берди, деб хабар қилади 12news.uz қирғиз ОАВ асосланган ҳолда.

“Қирғизгазнинг” собиқ директори Турғунбек Кулмурзаев бизга Ўзбекистондан газ оқиб келадиган газ қувурларини Қозоғистонга сотиб юборди. Ўзбек томони шовқин кўтариб ўтиришни истамади ва дипломатик равишда сукут сақлади, улар сизнинг амалдорларингиз порахўр деб айтиб ўтирмайдику”, - деб иқтибос келтиради қирғиз ОАВ Уметалиеванинг созларидан.

Унинг сўзларига кўра, акционерлар йиғилишида Кулмурзаев акциялар кичик пакетлари эгалари ва Давлат мулкини бошқариш фондини бу ишни Қозоғистон олдидаги қарзлардан қутилиш учун қилганлигига ишонтиришга уринди.

“Газ қувурларини чиқариб олиш ноқонунийдир, у бу ҳақида барча акциядорларни хабардор қилиши, бу иш нега қилинаётганлигини тушунтириши, қувурлар қачон янгисига алмаштирилишини маълум қилиши зарур эди. У акциядорлар йиғилишини ўтказа олмади ва нега давлатнинг кўчмас ва бошқа мулкларини балансдан чиқариб, сотиб юборганлигини тушунтириб ҳам бермади”, - деб ўз ғазабини билдирди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Эслатиб ўтамизки, 2014 йилнинг 14 апрелида “Қирғизгаз” россиянинг “Газпром”ига сотилгандан кейин “Ўзтрансгаз” Қирғизистон жанубига газ етказиб беришни тўхтатан эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: