Қирғизистоннинг Боткен вилоятида асосан ўзбек ва тожик туроператор ишламоқда
Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – Қирғизистоннинг Боткен вилоятида асосан Ўзбекистон ва Тожикистон туристик операторлари ишламоқда, деб хабар қилди жума куни Қирғиз телеграф агентлигига (КирТАГ) “Иқтисодий палата” ассоциацияси раиси Дониёр Казаков.
“Боткенда 1-2 маҳаллий сайёҳлик фирмалари бор, лекин ҳудудда асосан ўзбек ва тожик туроператор ишламоқда. Маҳаллий компаниялар кўпроқ Бишкекда ишлайдилар, уларга ходимларни олис вилоятга жўнатишдан фойда йўқ. Хорижий туроператорлар учун Боткенга яқинлик катта рол ўйнайди. Ўзбек ва тожик фирмалари асосан “Бишкек - Иссиқ-Кўл ва Бишкек – Норин” йўналишида фаолият юритади”, - деди Казаков.
Казаков туризм департаментининг собиқ директори сифатида маҳаллий турфирмалар ривожланиш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, буклетлар чиқариш, бир неча тилларда сайтлар очиш имкониятига эга эмаслигини таъкидлади.
“Бундан ташқари, Боткен вилоятига бориш қийин. Лекин давлат ёрдамида вилоятнинг туристик салоҳиятини ривожлантириш мумкин. Масалан, маҳаллий аҳолига тоғ велосипедлари сотиб олиб бериб, уларни сайёҳларга ижарага беришни ташкил этишни йўлга қўйиш мумкин”, - деди Казаков.
“Бу ерда тоғлар, қадимий иморатлар, ноёб ўсимликлар мавжуд. Шу сабабли ҳудуд ҳам оддий туристлар, ҳам олимларда қизиқиш уйғотмоқда. Салоҳият катта, уни ривожлантириш зарур”, - деб қўшимча қилди у.