Қирғизистоннинг уч фуқароси туманда йўлдан адашиб, Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетди

Дата: 17:38, 15-12-2016.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Қирғизистоннинг уч фуқароси туманда йўлдан адашиб, Ўзбекистон ҳудудига ўтиб қетишди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

“2016 йил 14 декабрда Ола-Буқа чегара отряди чегарачиларига туман ИИБ ходимлари Қирғизистоннинг уч фуқаросини излашда ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Йўқолганлар Жалолобод вилоятининг Ола-Буқа туманида истиқомат қилишган”, - дейилади ҚР давлат чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бўлими хабарида.

Ола-Буқа чегара отряди чегарачилари Ўзбекистон Республикаси чегара вакиллари билан боғланиб, 11 декабрда йўқолган кишилар Ўзбекистон чегара наряди томонидан қўлга олинганлигини аниқладилар.

Қирғизистонликларнинг сўзларига кўра, улар туманда адашиб автотранспортда Ўзбекистон Республикасига ўтиб кетганлар.

Ҳозирда қирғизистонликлар Чуст ТИИБ бўлиб, уларнинг соғлиги қониқарли ҳолда.

Ўзбек томони қўлга олинганларнинг шахси аниқланган тез орада қирғиз томонига топширилишига ваъда берган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: