Қирғизистоннинг янги бош вазири мамлакат ЕОИИга вақтида киришига ваъда берди
Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Қирғизистон ҳукумати мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) вақтида киришини таъминлашга ваъда берди. Бу ҳақида ҚР бош вазири Темир Сариев парламент йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).
“Ҳукумат ЕОИИга кириш режасини ўз вақтида бажаришни таъминлайди. Бунинг учун зарур инфраструктура яратилади. Маҳаллий маҳсулотларни Божхона иттифоқи мамлакатлари бозорларига илгари суриш учун маҳсулотларни баҳолаш тизимига алоҳида эътибор берилади”, - деди Т.Сариев.
У ЕОИИга кириш қатор натижаларга олиб келишини ҳам таъкидлади. Булар баъзи маҳсулотлар нархларининг ошиши, рақобатнинг кучайиши, ва санитар ҳамда техник мажбуриятларнинг мураккаблашишидир.
Бундан олдинроқ Т.Сариев Қирғизистоннинг ЕОИИга кириши бўйича келишувни ратификация қилиш режадагига кўра 8 майда эмас, 15-20 кун кейинроқ имзоланишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамизки, 23 апрелда Жоомарт Оторбаев Қирғизистон бош вазири лавозимидан истеъфо берган эди. 30 апрелда ҚР парламенти Т.Сариевни ушбу вазифага тасдиқлади.