Қирғизистоннинг Ўзбекистон ва Қозоғистондаги элчилари вазифаларидан бўшатилди
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Эмилбек Узақбаев Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасидан озод қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қирғизистон раҳбарининг сайтига асосланган ҳолда.
“Қирғиз Республикасининг президенти Алмазбек Атамбаев бугун, 29 апрелда Эмилбек Узақбаевни Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасидан озод қилиш ҳақидаги Фармонни имзолади”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Эсенгул Омуралиев ҳам шу куннинг ўзида тегишли қарор билан Қирғизистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасидан ҳам бўшатилган.