Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Дата: 14:47, 22-06-2016.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Данияр Сидиқов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди, деб хабар беради Қирғиз телеграф агентлиги (ҚирТАГ) чоршанба куни ҚР президент матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Бугун, 22 июнда Қирғиз Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Данияр Сидиқовни Қирғиз Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш ҳақидаги қарорни имзолади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамизки, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Эмилбек Узоқбоев 2016 йилнинг майида ўз миссиясини якунлаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: