IRI мониторинг миссияси мутахассислари Ўзбекистонда парламент сайловига кузатувчи сифатида таклиф этилди
Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Халқаро республика институти (IRI ) мониторинг миссияси мутахассисларини Ўзбекистонда парламент сайловига кузатувчи сифатида таклиф қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"2019 йил 2 август куни Вашингтон шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасида халқаро республика институтининг (IRI ) Евроосиё бўлими директори Стафен Никс ва IRIнинг бошқа ходимлари билан музокаралар ўтказилди. Музокарадан кўзланган мақсад 2019 йил декабрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловларида IRI кузатувчиларининг иштироки, шунингдек, Олий Мажлис ва АҚШ Конгресси ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар масалаларини муҳокама қилиш эди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида
Таъкидланганидек, музокаралар чоғида IRIнинг Ўзбекистонда мониторинг миссиясини ташкил этиш масаласини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди. АҚШ делегацияси Конгресс вакиллари, шунингдек, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг етакчи мутахассисларини ўзига олиши кутилмоқда.
"Америка томони Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари принципиал жиҳатдан янги руҳда ўтишига ишонч билдирди. Уларнинг фикрича, биринчи навбатда, мамлакатимизда давлат тараққиётининг муҳим йўналишлари бўйича қарор қабул қилиш жараёнларида қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ролини мустаҳкамлаш, депутатлар ва сенаторларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш, парламент аъзоларининг ўз сайловчилари олдида ҳисобдорлигини кучайтиришга қаратилаётган эътибор бунга хизмат қилмоқда", - дейилади хабарда.
Шунингдек, Вашингтонда ва Тошкентда бўлиб ўтадиган сайловларга бағишланган бир қатор қўшма тадбирларни (тақдимотлар, давра суҳбатлари) ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Томонлар парламентаризм соҳасидаги илғор Ғарб тажрибасини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакилларининг Европа мамлакатларига танишув ташрифлари жадвалини келишдилар. Ушбу турдаги биринчи тадбир 2019 йил сентябрь ойида Литва парламентининг иккала палатаси аъзоларининг ташрифи бўлиб, унда Сейма ва ушбу мамлакат ҳукумати вакиллари билан музокараларни ташкил этиш режалаштирилган.
"Суҳбат якунида ушбу йўналишлар бўйича ҳам IRI даражасида, ҳам мазкур институт директорлар кенгаши таркибига кирувчи Конгресс аъзолари офисларида ҳамкорликни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди", - деб якунланади хабар.
Сурат манбаи: trend.az


