Иркутскда Ўзбекистон ва Хитойга ёғоч экспортчиларига қарши жиноят ишлари очилди

Дата: 16:15, 18-09-2018.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Иркутск (Россия) божхонаси томонидан Ўзбекистонга ёғоч ва ёғоч материаллари экспорти каналида тўрт жиноий иш очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сибир Божхона бошқармасидан хабар қилишларича, жиноят ишларидан бири Ўзбекистонга ёғоч материалалари контрабандаси билан боғлиқ, қолган учтаси – Хитой ва Ўзбекистонга ёғоч экспорти учун тўланишиш зарур бўлган пул маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларни тўлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ валюта қонунчилиги ҳужжатлари талабларининг бузилиши фактлари бўйича.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари Иркутск божхоначилари томонидан тезкор қидирув тадбирлари, шунингдек, валюта назорати доирасида текширувлар ўтказиш натижалари бўйича қўзғатилган.

“Ёғоч материалалари контрабандаси факти бўйича Иркутск вилоятининг Нижнеудинск божхона пости жавобгарлик ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор Ўзбекистон Республикасидан бўлган хусусий тадбиркор билан тузилган ташқи иқтисодий шартномани бажариш доирасида ҳажми 5,7 минг м³ ва қиймати 75 млн рубллик экспорт маҳсулотлари – игнабаргли ёғоч материалаларини етказиб берган. Айни пайтда ёғоч материалаларига тегишли ҳолда ишлов берилмаган бўлган”, - деб хулоса қилинади божхона бошқармаси хабарида.

Сурат манбаи: из https://bnews.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: