Қишғи Олимпиадада Ўзбекистондан фигурачи Миша Ге тоғ чанғичи Комилжон Тўхтаевлар қатнашади

Дата: 15:33, 24-01-2018.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – XXIII қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистондан фигураси Миша Ге ва тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаевлар иштирок этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматидан хабар беришларича, Миша Ге мусобақани 16 феврал куни Gangneung Ice Аrenaда қисқа дастурдан бошлаб, эркин дастур билан якунлайди.

Комилжон Тўхтаев ўз чиқишини 18 февралда гигант слалом билан бошлайди ва 22 февралда слалом бўйича мусобақалар билан давом эттиради.

Эслатиб ўтамизки, 2018 йилги қишги Олимпиада 9-25 февралда Пхенчхан шаҳрида  (Корея Республикаси) бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 90 мамлакатидан 6,5 мингддан зиёд спортчилар қатнашадилар. 

Сурат манбаи: http://olympic.uz/uz/press/news/detail.php?ID=7462&y=2018

Янгилик билан ўртоқлашиш: