ИШИДнинг Марказий Осиёга кириш эҳтимоли ҳақиқатга жуда яқин – Бордюжа

Дата: 17:30, 03-04-2015.

Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ - ИШИДнинг Марказий Осиёга кириш эҳтимоли ҳақиқатга жуда яқин. Бу ҳақида Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (ЖҲШТ) бош котиби Николай Бордюжа жума куни Бишкекда маълум қилди.

“Олдин тўхтаб қолган барча низолар кескинлашди, хусусан, Тоғли Қорабоғ, Днестрбўйи. Вазият оддий эмас. “Толибон”, ИШИД ҳаракатлари (фаоллашди - ЎзТАГ). Толибоннинг ўз сиёсий платформаси мавжуд бўлиб, у Афғонистонни ўзига бўйсиндирмоқчи. ИШИД ҳам Афғонистонга боққан ҳолда бошқа мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ёйишга интилмоқда. Демак, ИШИДнинг Марказий Осиёга кириш эҳтимоли ҳақиқатга жуда яқин. Буларнинг бари аниқ қарорлар, конкрет механизмлар қабул қилишга ундайди” – деди Н. Бордюжа

Ташкилот раҳбари ЖҲШТнинг ваколат ва салоҳиятга эга бўлмаган “музлатилган” таркиб эканлигини “мутлақо сафсата” деб таъкидлади.

“Энг асосийси, сиёсий ҳамкорлик, чунки муаммоларни куч йўли билан ҳал қилиш ҳар доим ҳам самарали эмас. ЖҲШТ аъзолари ҳудудий ва глобал ҳавсизлик масалаларида биргаликда чиқиш учун ўз ташқи сиёсий муносабатларини мувофиқлаштирмоқдалар”, деди Бордюжа.

Янгилик билан ўртоқлашиш: