“Ишонч”БСК биринчи 4 ойда суғурта қопламалари тўлашни деярли бир ярим бараварга кўпайтирди

Дата: 15:31, 31-05-2016.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – “Ишонч”банклараро суғурта компанияси 2016 йилнинг биринчи 4 ойида 580 млн сўм суғурта қопламалари тўлаб берди, бу эса ўтган йилнинг муқобил давридагидан 1,4 бараварга кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи тўрт ойда 244 суғурта даъволари кўриб чиқилди. Улардан 64 даъво иш берувчининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталашга тўғри келди. Улар бўйича 170 млн сўмдан ортиқ пул тўлаб берилди. Бундан ташқари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш бўйича 180 зиёд суғурта даъволари кўриб чиқилди ва 385 млн сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилди. Бу эса ўтган йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 2 бараварга кўпдир”, - деб таъкидлашди компанияда.

Шахсий суғурта сегментида кўрсаткич ўтган йилнинг муқобил давридагига солиштирганда 1,6 бараварга ошди.

Эслатиб ўтамизки, “Ишонч” БСК умумий суғурта йўналишидаги суғурта фаолиятининг барча турлари бўйича операциялар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистондаги илк суғурта компаниясидир. Унинг таъсисчилари Ўзбекистон Банклар ассоциацияси ва ALSKOM суғурта компанияси.

$1=2924,63 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: