Ишонч ва ҳисобга қараб ўйнаш уқуви Ўзбекистон термасига Баҳрайн устидан ғалаба қилишга ёрдам беради

Дата: 13:59, 08-10-2015.

Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – Ишонч ва ҳисобга қараб ўйнаш уқуви Ўзбекистон термасига Баҳрайн устидан ғалаба қилишга ёрдам беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзаро учрашувлар статистикаси бир вақтнинг ўзида кўп нарсани англатсада, бир хулоса қилишга имкон бермайди.

Очиқ маълумотлардан маълум бўлишича, 2009 йилдан бери жамоалар 5 марта учрашганлар. Булардан Баҳрайн фақат бир марта – 2009 йил 11 февралда сафарда ғалаба қилган. Кейинчалик, ўша йил 17 июнда ўзбек футболчилари ҳам худди шу ҳисобда ғалаба қилганлар. 2010 йилнинг 12 октябрида Баҳрайнда Ўзбекистон термаси арабларни 4:2 ҳисобида енгган. Кейинчалик, 2010 йил 25 декабрда 1:1 ва 2014 йил 10 октябрда Тошкентда 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилган.

Лекин юқоридагилардан қатор хулосалар чиқариш мумкин.

Масалан, 2010 йил кузи ўзбек футболчилари учун омадли келган эди, умуман, куз ўзбек термаси учун йилнинг энг омадли даври дейиш мумкин. Лекин… Ўтган йилнинг октябрида тошкентдаги ўз стадионида жамоа, юмшоқ қилиб айтганда, яхши натижаларга эриша олмади... Шу сабабли куз омилини чиқариб ташласа ҳам бўлади.

Кейинги бир кузатиш бир оз осабийлик туғдирмоқда. Маълумки сўнгги икки учрашувни жамоалар дурангга якунлаганлар. Шу сабабли бўлажак сафар учрашуви ҳам дурангга якунланиши мумкин. Бироқ, мақолда айтилгани каби, бир ўқ бир жойга уч марта тегмайди...

Аммо яна бир ҳолатга эътибор бериш зарур: ўзбек футболчилари сафарда икки ғалабага эришган бўлсалар, баҳрайнликлар сафарда фақат бир бор ғалаба илганлар. Агар Ўзбекистон ютса, сафар учрашувлари бўйича 3:1 ҳисобида олдинга чиқади, агар Баҳрайн ғалаба қилса, ҳисоб тенглашади – 2:2. Лекин бу омил ишламайди, деб умид қиламиз.

Хуллас, статистика бизга қатъий бир хулоса қилишга имкон бермайди.

Шу сабабли ўйиндаги вазиятни футболчиларнинг қандай кайфиятда майдонга тушиши ва ғалабага бўлган ишончи белгилайди, десак хато қилмаган бўламиз. Ҳар икки жамоада бунинг учун рағбатлар мавжуд. Ўзбекистон термаси КХДР термасига йиғилган очколар бўйича етиб олмоқчи бўлса, Баҳрайнни фақат ғалаба қутқаради. Ўз навбатида, Баҳрайн ҳам Ўзбекистон ва Филиппин термасига очколар бўйича етиб олиш ниятида. Бунинг учун эса фақат ғалаба зарур. Шунда у ЖЧ-2018 чиқишга даъво қилиши мумкин. Ўйинчилар маҳоратига келсак, Ўзбекистон термасига кучлидай кўринади.

Лекин юқоридаги барча омиллардан қатъи назар, биз Ўзбекистон термаси ғалабаси, унинг, КХДР ва Филиппин ўртасидаги ўйин натижасидан қати назар, 9 очко жамғаришига ишониб қоламиз.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Баҳрайн термалари ўртасидаги ўйин бугун 8 октябр, тошкент вақти билан соат 20.00да BAHRAIN NATIONAL STADIUMда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: