“IShONCh” ўзбек банклараро суғурта компанияси суғурта мукофотларининг ўсиши 25% ташкил қилди
Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 8 ойида “IShONCh” ўзбек банклараро суғурта компанияси суғурта мукофотларининг ҳажми 4,9 млрд сўни ташкил қилди, бу эса 2015 йилнинг муқобил давридагидан 25% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ширкат маълумотларига кўра, унинг томонидан 82,4 минг суғурта шартномалари тузилган. Суғурта мажбуриятлари ҳажми 1 трлн 366,4 млрд сўмни ташкил этган.
“IShONCh” IT-технологияларини жорий этишни давом эттирмоқда. Мижозларни СМС-хабардор қилиш хизмати ишламоқда, суғурта хизматларини электрон сотиш тизимини ишлаб чиқиш давом этмоқда.
Компания ISO 9001:2015 сифатни бошқариш тизимини жорий этишни режалаштирмоқда.
Маълумот ўрнида, “IShONCh суғуртанинг 17 тоифалари бўйича хизматлар кўрсатади ва бутун республика бўйлаб филиалларга эга.