Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги парламент сайловларини кузатишга киришди

Дата: 16:20, 19-12-2014.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ўзбекистондаги парламент сайловларини кузатишга киришди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Миссия таркибига Туркия, Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони, Синегал, Судан, Фаластин ва бошқа мамлакатлар вакиллари кирган. Кузатувчилар миссиясига ИҲТнинг Сиёсий масалалар бўйича департаменти директори Али Абулҳассаний бошчилик қилмоқда”, – деб таъкидлашди МСК матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, ИҲТ ташкилотга аъзо мамлакатлардаги сайловларни кузатишни 2006 йилдан бери амалга ошириб келмоқда. 2006 - 2014 йиллар орасида ИҲТ миссияси Озарбайжон, Жазоир, Гвинея, Қирғизистон, Мавритания, Мозамбик, Нигерия, Судан, Тунис ва 2009 йилда Ўзбекистондаги сайловларда кузатишни ўтказди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: