“Ислом давлати” Ливияда 9 хорижликни ўғирлаб кетди
Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – “Ислом давлати” Ливияда Триполидан 700 км жанубий шарқда жойлашган Ал-Ғаний нефт конига хужум доирасида 9 хорижлик кон ишчиларини ўғирлаб кетди. Айни пайтда 8 қўриқчи бошсиз ҳолда топилди, деб хабар қилади россия ОАВлари.
Австрия ТИВ маълумотларига кўра, жангарилар VAOS компаниясига ишловчи тўрт филиппинлик, шунингдек, Австрия, Чехия, Бангладеш ва Гана фуқароларини ўғирлаб кетганлар. Филиппин ҳукумати тўрт фуқароси ўғирланганлигини тасдиқлади. VAOS раҳбарияти жангариларнинг Ал-Ғанийга хужуми доирасида унинг хизматчиларидан ҳеч бири ҳалок бўлмагани ва жабрланмагани ҳақида маълум қилмоқда. Ливия армияси хужум чоғи кон ишчиларидан бири жангариларнинг қўриқчилар бошни олишлари чоғида юрак хуружидан вафот этгани ҳақида маълумот тарқатди.
Ливия Миллий нефт корпорация вакили Муҳаммад ал-Харарий хорижий ишчилар ўғирланганлиги фактини тасдиқлай олмади, аммо, унинг сўзларига кўра, маҳаллий ишчилар ҳақиқатдан ҳам жангарилар бир неча хорижликларни ушлаб олганинини айтмоқдалар.