“Ислом давлати” жангарилари Сурия шимолий-шарқида 100 зиёд ассурияликларни ўлдирдилар
Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи жангарилари Сурия шимолий-шарқида 100 зиёд ассурияликларни ўлдирдилар. Бу ҳақида ТАСС Курд ўз-ўзини муҳофаза қилиш кучлари қўмондони Ридур Ҳалилга асосланган ҳолда хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу иш Хормуз қишлоғи аҳолиси устида содир этилган.
“Жангарилар кейинги ҳафталарда Эл-Жазира ҳудудидаги мағлубиятлари аламларини тинч аҳолидан олдилар”, - деди курд қўмондони.
“Барчамизга – курдлар, араблар ва ассурияликларга чуқур жароҳат етказилди”, - деб қўшимча қилди у.
Ҳалилнинг маълумотларига кўра, курд жангчилари ва ассурияликлар Хабур дарёси водийсидаги Телл-Тамер (Дамашқдан 600 км масофада) шаҳрини сақлаб қола олдилар. Уларга кўпмиллатли кучлар ҳаводан ёрдам кўрсатиб, жангарилар позицияларига хужум қилиб турди.
Курд ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучлари отрядлари ва уларнинг иттифоқчилари ҳозирда Телл-Хамис атрофида ёлланганлар билан жанг олиб бормоқдалар. Бу ерда ИДнинг йирик плацдарми жойлашган. Айнан шу ердан улар ироқ ҳудудида Мосулга қадар чиқишлар қилишмоқда”, - деб таъкидлади курд қўмондони.
У “ушбу ҳудуд ва бутун Эл-Ҳасика ҳудуди январ-февралда Кобанида бўлгани каби бандитлардан озод қилинишига ишонч билдирди.
Сиро-яковит черкови митрополити Мар Эфрем Афанаилнинг маълумотларига кўра, ИД жангарилари қўлида 298 христиан гаровда ушлаб турилибди.
“Экстремистларнинг хужуми 38 қишлоқ ҳувиллаб қолишига олиб келди, бу ерларда кўплаб уйлар, мактаблар ва черковлар ёқиб юборилди. Қочоқлар (5 минг киши) Эл-Ҳасика, Қамишли ва Дербасия шаҳарларига яшириндилар”, - деб хабар қилди архиерей.
У халқаро ҳамжамиятни асирга олинганлари тезда озод қилишга кўмаклашишга чақирди ва геноцид билан шуғулланаётган террорчиларни қоралади.