Ислом Каримов 2019 йилга қадар бўлган локализация дастурини тасдиқлади

Дата: 22:38, 26-02-2015.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти 2015-2019 йилларда Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни локализация қилиш дастурини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эндиликда локализация дастурига рақобатбардош импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи камида 36% маҳаллийлаштиришни таъминловчи лойиҳалар киритилади. Дастурга киритилган корхоналар уч йил муддатга олиб кирилаётган ускуна ва бутловчи қисмлар учун божхона божларидан, даромад солиғи ва ягона солиқ тўловидан ҳамда мулк солиғидан локализация қилинаётган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган жамғармалар қисмида озод қилинади”, – деб таъкидлашди Молия вазирлигида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: