Ислом Каримов АIBА ордени билан мукофотланди

Дата: 10:55, 19-07-2016.

Тошкент. 19 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмасининг (АIBА) “Хизматлари учун” ордени топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабарига кўра, топшириш маросими 15 июл куни Оқсаройда Ўзбекистон президенти АIBА раҳбари Чинг-Куо Вуни қабул қилиш маросимида бўлиб ўтди. У мамлакатга ташкилот Ижроия қўмитасининг Тошкентда ўтаётган мажлисида иштирок этиш учун ташриф буюрди.

АIBА мукофоти Ислом Каримовга “...спорт ва олимпия ҳаракатини ривожлантириш ҳамда оммаллаштириш йўлидаги улкан хизматлари учун, шунингдек, боксни халқаро ва миллий даражада ривожлантириш борасидаги фидокорона меҳнати эътирофи сифатида” топширилди.

Эслатиб ўтамизки, АIBА Ижроия қўмитасининг Тошкентда ўтаётган мажлиси Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси учун Бразилияда бўладиган Олимпия ўйинларига тайёргарликнинг якуний босқичи ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: