Ислом Каримов акционерлик жамиятлари номларида “давлат” иборасини ишлатилмаслигини белгилади
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов акционерлик жамиятлари номларини кўрсатишнинг янги тартибини тасдиқлади. Унга кўра, 2015 йил 1 июлдан бошлаб низом жамғармасида давлат улуши бор-йўқлигидан қатъи назар улар номларида “давлат” сўзининг ишлатилишига йўқ қўйилмайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бундан ташқари, 1 июлдан бошлаб акционерлик жамияти ижроя органи раҳбарини тайинлаш ҳақидаги қарор қоидага мувофиқ танлов асосида ўтказилади ва унда хорижий бошқарувчи – менежерлар ҳам иштирок этишлари мумкин.
Акционерлар, шу жумладан, миноритар акционерлар хўжалик судига уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлиги ҳақида даъво билан мурожаат қилган тақдирда уларга давлат божини кейинчалик тўлашга имкон берилади ва бож айбдор томондан ундириб олинади.
Эслатиб ўтамизки, мазкур қарор давлат раҳбари томонидан ўтган ҳафта охирида имзоланган эди.


