Ислом Каримов қайта ишлаш корхоналарига янги имтиёзлар тақдим қилди

Дата: 15:23, 13-04-2016.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қайта ишлашга ихтисослашган корхоналарга янги божхона имтиёзлар тақдим қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни қайта ишлайдиган хусусий мулк шаклидаги корхоналар, идоравий мансублигидан қатъий назар замонавий ускуна ва технологиялар олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинди”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Бундан ташқари, худди шу санагача “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК таркибига кирувчи корхоналар Ягона ижтимоий тўловдан ташқари даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар ягона солиқ, давлат мақсадли фондларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилди.

Тақдим этилган божхона имтиёзлари орқали тежаб қолинган маблағлар мажбурий равишда ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилишга йўналтирилиши зарур. Акс ҳолда, имтиёздан олинган маблағлар давлат бюджети фойдасига олиб қўйилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: