Ислом Каримов Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосарини ишдан бўшатди

Дата: 12:00, 15-04-2016.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Баҳодир Бегаловни истеъфога чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир тегишли қарор 2016 йил 7 апрелда имзоланган, аммо хужжат кеча эълон қилинди. Расмий маълумотларга кўра, Баҳодир Бегалов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз вазифасидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамизки, Бегалов Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб 2012 йил майдан бери ишлаётган эди. Бундан илгари эса у Тошкент давлат иқтисоидёт университетининг илмий ишлар бўйича проректори бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: